• Ishonch telefoni:230-13-73
Ta'lim sifatini nazorat qilish bo'limi

ТАЪЛИМ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ БЎЛИМИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекция фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 515-сонли қарорининг 14 бандига асосан Республикадаги барча олий таълим муассасалари таркибида таълим сифатини назорат қилиш бўлимлари ташкил этилди

Ушбу бўлим қуйидаги вазифаларни бажариши белгилаб берилди:

  1. Факультетлар, кафедралар ва тегишли бўлимларнинг иш режаларини таҳлилий ўрганиш;
  2. Университетни аттестация ва аккредитациядан ўтказишга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ички экспертларни жалб қилган ҳолда чуқур ўрганиш ва Давлат инспекциясига тақдим этиш;
  3. Университетда ўқув жараёнининг ДТС, малака талаблари, ўқув режалари, фан дастурлари, ишчи ўқув режалари ва ишчи фан дастурлари билан таъминланганлик ҳолатини ўрганиш;
  4. Профессор-ўқитувчиларининг шахсий иш режаларининг бажарилишини ўрганиш;
  5. Университет таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг фанлар бўйича асосий ўқув адабиётлари билан таъминланганлик даражаси Ахборот ресурс маркази ва кафедралар кесимида ўрганиш;
  6. Профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини ўрганиш;
  7. Профессор-ўқитувчилар томонидан очиқ дарсларнинг ўтказилиши ҳолатини таҳлилий ўрганиш;
  8. Кафедраларда мустақил таълимнинг ташкил этилганлигини ўрганиш;
  9. Талабалар аттестациясининг якунлари бўйича билимини баҳолаш жараёнини таҳлил қилиш(рейтинг балларининг холислиги, шаффофлиги ва сифат даражасини баҳолаш);
  10. Университетда таҳсил олаётган иқтидорли талабалар билан олиб борилаётган ишларни таҳлил қилиш.

 

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети “Таълим сифатини назорат қилиш” бўлимининг январ-март ойларида амалга оширган ишлари  хисоботи юклаш

Hodimlar :
Азизов Тухтамиш Аъзамович
Lavozim : БЎЛИМ БОШЛИҒИ
Batafsil
Жураев Шерзод Юлдашевич
Lavozim : БОШ МУТАХАССИС
Batafsil
-->