• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91
XALQARO JURNALISTIKA FAKULTETI

Xалқаро журналистика факультети ҳақида

маълумот

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 1999 йил 26 февралда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети таркибида халқаро журналистика факультети ташкил этилди. Факультетга 1999 йилда филология фанлари доктори, профессор Г.Ҳ.Боқиева декан этиб тайинланди. 2000-2002 йиллар давомида филология фанлари номзоди, доцент С.Умиров, 2002-2008 йилларда филология фанлари номзоди, доцент Х.Махамадалиев, 2009-2015 йилларда филология фанлари номзоди, доцент А.Н.Нурматов декан вазифасини бажарди. Айни пайтда факультетга филология фанлари номзоди А.Ж.Матякубов декан вазифасида ишламоқда. Факультет ўз фаолиятини бошлаган даврда факультет таркибида икки кафедра “Журналистика назарияси, амалиёти ва тарихи” (мудир филология фанлари номзоди, доцент Б.Дўстқораев), “Ижтимоий фанлар” (мудир сиёсатшунослик фанлари доктори, профессор Н.Жўраев) кафедраси мавжуд эди. 2002 йил “Журналистика назарияси, амалиёти ва тарихи” кафедраси таркибидан “Аудиовизуал журналистика” кафедраси ажралиб чиқди. Унга С.Умиров мудир этиб тайинланган. 2003 йил “Оммавий коммуникация ва ахборот технологиялари” кафедраси ташкил этилди. Унга филология фанлари доктори, профессор Ф.Мўминов мудир этиб тайинланди. 2009 йилда “Аудиовизуал журналистика” ва “Оммавий коммуникация ва ахборот технологиялари” кафедраси бирлашиб, “Аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникация” кафедраси ташкил этилди. Айни пайтда факультетда икки кафедра: “Халқаро журналистика назарияси ва амалиёти” ҳамда “Аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникация” кафедралари фаолият юритмоқда.

ўтган йиллар академик Бахтиёр Назаров, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов, давомида филология фанлари доктори Муҳаббат Шарафутдинова, филология фанлари номзоди, доцент Бойбўта Дўстқораев, филология фанлари номзодлари Олим Тошбоев, Ҳалим Саидов, Нилуфар Намозова, Олим Ўсаров, Юлдуз Ортиқова, Перхан Алламберганова соҳа мутахассислари Ирисмат Абдухолиқов, Садриддин Суяров, Эшқобил Шукуров, Салим Ашуров сингари ижодкорлар фаолият олиб боришган.

Ҳозирги кунда факультетда 208 нафар бакалавр, 25 нафар магистр таълим олмоқда, қирқдан ортиқ тажрибали профессор-ўқитувчилар ва амалиётчи журналистлар иккита кафедра таркибида фаолият олиб боришмоқда. Талабаларнинг илмий салоҳиятини ошириш билан бирга, уларнинг касб маҳоратини ривожлантириш, чет тилларини пухта ўзлаштиришлари учун факультетда ўзбек, рус, инглиз тилдаги адабиётлари бўлган ахборот-ресурс маркази, фотолаборатория замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозланган лингафон фаолият олиб бормоқда. “Ҳаваскор” радиостудияси эшиттиришлари мунтазам эфирга узатилмоқда. Факультет интернетга уланган ҳамда социал тармоқда “Халқаро журналист” веб-саҳифаси ишлаб турибди.

Бугунги кунда халқаро журналистика факультетида ихтисослашув масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Халқаро журналистика факультетида булар қуйидагиларда ўз аксини топмоқда:

- ўқув режаларида журналистик таълим ихтисослигига йўналтирилган предметлар тўлиқ ўз аксини топган.

- 2011-2012 ўқув йилидан бошлаб “Спорт журналистикаси” ихтисослиги бўйича магистратура йўналиши очилди; Бакалаврда алоҳида фан татбиқ қилинди.

- республика етакчи таҳририятлари қошида ташкил этилган бешта маҳорат мактабларида талабалар соҳаларга ихтисослашувини янада такомиллаштириш имконига эга бўладилар.

- факультетда талабаларга назарий билим бериш билан бирга, уларни турли таҳририятларга, телерадиокомпанияларга, ахборот агентликларига, интернет сайтларига, вазирлик ва идоралар ахборот хизматларига малакавий амалиёт ўташ учун юборилади. Бунинг натижасида талабаларнинг таҳририятлардаги ихтисослашуви ҳам шаклланиб бормоқда.

Ҳозир республикада 1500 дан ортиқ даврий нашрлар нашр этилмоқда, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан бир қаторда вилоят радиостудиялари, 60 та давлат ва нодавлат нашриётлари, 15 ортиқ FM радиостудиялари, 3 та ахборот агентлиги, барча вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари фаолият кўрсатмоқда, реклама агентликлари тармоғи ривожланмоқда, Интернет журналистика шаклланиб бормоқда. Шу муносабат билан журналист кадрларни ихтисосликлар бўйича тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни такомиллаштириш, моддий-техник базани ва ўқув жараёнини замонавий техник воситалар билан жиҳозлашни сифат жиҳатдан яхшилаш масалалари ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

келиб чиқиб, халқаро журналистика факультетида талабаларни келажакда универсал журналист мутахассис қилиб чиқариш билан биргаликда, муайян соҳалар бўйича ҳам чуқур билим ва кўникмага эга малакали кадр қилиб тарбиялашни мақсад қилиб қўйганмиз. 4 йиллик ўқув режасида матбуот, телерадиожурналистика, интернет журналистика, реклама, ПР каби фанлар ўз аксини топган. Журналист кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга, халқаро талабларга мувофиқ ҳамда медиа бозоридаги тенденциялар ва иш берувчилар талабларини ўрганган ҳолда янгича таълим стандартлари, ўқув дастурлари, ўқув режалари, дарсликлар, ўқув қўлланмалари, маърузалар матни, илмий-услубий қўлланмалар сифатини оширишга ҳаракат қилмоқдамиз.

Журналистика (халқаро журналистика) таълим йўналишини такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ шакллантирилди. Ишчи гуруҳ таркибига профессионал профессор-ўқитувчилар киритилди шу жумладан хорижлик мутахассис Вонтай Сол (Жанубий Корея) ишчи гуруҳ таркибига аъзи сифатида жалб этилди. Дастлаб журналистика йўналишидаги қуйидаги хориж университетлари тажрибаси ўрганилди.

BostonUniversity (USA)

Syracuse University (USA)

London University (GB)

Birkbeck University (GB)

University of Southern California (USA)

School of journalism and communication (China)

Hanyang University (SK)

Cardiff University (USA)

Harvard University (USA)

10. Indiana university (USA)

Сўнгра дунёдаги 3 университет тажрибаси чуқур ўрганилиб (1. Birkbeck University of London (UK), 2. Boston university College of comunication (USA), 3.Hanyang University Graduate School of Journalism and Mass Communication) ўзаро қиёсланди ва таълим йўналиши бўйича янги ўқув режа шакллантирилди.

Ўқув режага “Журналистикада АКТ”, “Рақамли журналистика асослари”, “Онлайн журналистика”, “Медиамаркетинг ва менежмент”, “Мустақил таълим кўникмалари”, “Медиарилейшнз”, “Оммавий коммуникация назариялари ва моделлари”, “Соҳага йўналтирилган чет тили”, “Ихтисослашган (профильная) журналистика” сингари янги фанлар киритилди. 2016-2017 ўқув йилидан бошлаб 1-курсга қабул қилинган ёшлар янги режа асосида ўқишни бошлади.

Факультетда филология фанлари доктори, профессор Ф.Мўминов раҳбарлигида “Жаҳон журналистикаси тарихи” дарслиги икки бора нашр этилди. Филология фанлари номзоди, доцент Бойбўта Дўстқораев “Ўзбекистон журналистикаси тарихи” дарслиги чоп этилди. Ўтган давр мобайнида турли номларда ўқув қўлланма ва ўқув-услубий қўлланмалар ҳам нашр қилинди.

Халқаро алоқалар: Айни пайтда факультетда Жанубий кореялик мутахассис Доктор Вонтай Соул жаноблари талабаларга кўнгилли сифатида сабоқ бериб келмоқда. Шунингдек, АҚШ, Жанубий Корея, Хитой, Польша, Россия сингари давлатлардаги олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш режага киритилган.

Профессор-ўқитувчиларнинг ва талабаларнинг мобил алмашинуви бўйича ЎзДЖТУ ҳамда Жанубий Кореянинг Ханкук чет тиллари университети билан ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзоланди.

 

Kafedralar:
XALQARO JURNALISTIKA NAZARIYASI VA AMALIYOTI
Batafsil
-->