• Ishonch telefoni:230-13-73

"Гиёҳвандликсиз ҳаёт учун" деворий газеталар танлови

17 май санасида инглиз тили биринчи факультети талабалари томонидан тайёрланган "Гиёҳвандликсиз ҳаёт учун" номли деворий газеталар танлови ўтказилди. Ушбу танловда талабалар гиёҳвандлик ҳамда наркотик моддалар истеъмолига қарши эканлигини, улар соғлом ҳаётни танлашларини ўзларининг деворий газеталаридаги тасвирлари орқали ифодалаб беришди. 45 та деворий газеталар орасидан ҳакамлар ҳайъати ўринларни аниқлашда анчагина тер тўкишига тўғри келди. Натижалар эса қуйидагича бўлди:

1-ўрин: 125-гуруҳ

2-ўрин: 124-гуруҳ

3-ўрин: 131-гуруҳ

Ғолиб бўлган гуруҳлар факультет раҳбарияти томонидан сертификатлар билан тақдирланди. 

17 May 2018
Chop etish
-->