• Ishonch telefoni:230-13-73

"My dream city" ("Орзуимдаги шаҳар") номли лойиҳалар танлови ўтказилди

17 май санасида инглиз тили биринчи факультети талабалари томонидан тайёрланган "My dream city" ("Орзуимдаги шаҳар") номли лойиҳалар танлови ўтказилди. Талабалар Тил кўникмалари интеграцияси фанидан тайёрлаган лойиҳалари билан ушбу танловда иштирок этишди. Ҳар бир гуруҳ жамоаси билан келишган ҳолда ўзлари орзу қилган шаҳар лойиҳасини яратишга ҳамда уни безатишга ҳаракат қилганини лойиҳалардан кўриб олиш мумкин эди. Ушбу тайёрланган лойиҳани ҳар бир талаба инглиз тилида ҳакамлар ҳайъатига таърифлаб берди. Айрим гуруҳлар орзусидаги шаҳар дея тарихий шаҳарларни тасвирлаган бўлса, айримлари замоанвий шаҳарлар лойиҳасини ўз орзуси сифатида баён этди. 

Ҳакамлар ҳайъати томонидан 30 та лойиҳадан қуйидагилар энг яхши деб танлаб олинди: 

1-ўрин - 131-гуруҳ

2-ўрин - 121-гуруҳ

3-ўрин - 111-гуруҳ

Совринли ўринларни қўлга киритганлар факультет раҳбарияти томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди. 

17 May 2018
Chop etish
-->