• Ishonch telefoni:230-13-73

Воллейболчи қизларимиз шаҳарда биринчи бўлишди

7-8 май кунлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан талабалар ўртасида воллейбол спорт тури бўйича шаҳар биринчилиги ўтказилди. Университетимиз мезбонлик қилган ушбу мусобақада Тошкент шаҳридаги 14 та олий таълим муассасининг воллейболчи қизлари иштирок этишди. Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтган шаҳар биринчилигида университетимиз қизлари финалга чиқишди. Финалда эса улар Ўзбекистон Миллий Университети талаба қизлари билан баҳслашишди. Умумий натижаларга кўра 2-0 ҳисобида ғалаба қозонган терма жамоамиз Тошкент шаҳрида жойлашган ОТМлар ўртасида биринчи ўринни эгаллашди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда эса Тошкент давлат аграр университети талаба қизлари Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти жамоасини енгиб учинчи ўринни қўлга киритишди. Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан кубок ва дипломлар тақдим этилди.

21 May 2018
Chop etish