• Ishonch telefoni:230-13-73

Университет делегацияси А. С. Пушкин номидаги Рус тили давлат институтига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги 2909-сонли “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда Россия Федерациясида фаолият юритаётган нуфузли олий таълим муассасалари фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда ҳамкорликни янада ривожлдантириш мақсадида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети делегацияси 31 майдан 4 июнгача Россия Федерациясида хизмат сафари билан бўлиб турибди.

Университет ректори Ғ. Раҳимов бошчилигидаги делегацияга прфессор Ш. Сафаров, ўқув услубий бошқарма бошлиғи Ў. Яриев, рус тили ва адабиёти кафедраси мудири Н. Петрухиналар ҳамроҳлик қилмоқда.

31 май куни университет делегацияси А. С. Пушкин номидаги Рус тили давлат институтига ташриф буюришди. Ташриф давомида ушбу олийгоҳда фаолият олиб бораётган кафедралар, бўлимлар фаолияти билан яқиндан танишишди ҳамда профессор-ўқитувчилар билан яқиндан мулоқот қилишди.

Шунингдек, институт раҳбарияти билан музокаралар олиб борилди ва ҳамкорлик битими имзоланди.

Делегациянинг ташрифи давом этмоқда. Навбатда Москва давлат Лингвистика университетига ташриф амалга оширилиши режалаштирилган.

02 Iyun 2018
Chop etish