• Ishonch telefoni:230-13-73

ЎзДЖТУ қабул комиссияси фаолиятидан фотолавҳалар

Хабарингиз бор Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 2018-2019 ўқув йили учун  қабул комиссияси жорий йилнинг 15 июнидан бошлаб абитуриентлардан ҳужжатларни эрталаб соат 8:00дан 18:00гача қабул қилмоқда. Абитуриентларнинг ҳеч бир муаммосиз ҳужжатларини тақдим этиши учун барча шароитлар яратилган. Жумладан, ота-оналар хонаси, маслаҳат маркази ва ундаги Call center, инглиз тили ўқитиш бўйича намунавий хоналар, Ёшлар иттифоқи хонаси, тиббий бўлим  абитуриентлар ва уларнинг ота оналари учун хизмат кўрсатмоқда. Шунингдек, қабул комиссияси эълонлар доскасида абитуриентлар учун  энг сўнгги янгиликлар мунтазам бериб борилмоқда. Қўшимча маълумот олишни истаган абитуриентлар учун эса қабул комиссиясининг қуйидаги телефон рақамлари мунтазам ишлаб турибди:  (71) 2715350, (95)1438816, (95) 1951161.

BIZNING MANZILIMIZ:

Toshkent shahri, Uchtepa tumani, Zakovat ko’chasi 4-uy.

“Paxtakor” metrosidan 35-avtobus, 184- yo’nalish taksilari,

“Chilonzor” metrosidan 20-avtobus, 37-yo’nalish taksilari qatnaydi.

2018-2019 ўқув йили учун қабул квоталари ҳақида маълумот сайтимизнинг "Қабул" бўлимида мавжуд ҳамда бу ҳақда сайтимизда ҳам хабар бериб ўтганмиз. Бу йилги тест синовларидан муваффақиятли ўтган 1900 нафар талаба 14 йўналиш бўйича талабаликка қабул қилинади. Қуйида сизнинг эътиборингизга университет қабул комиссиясидаги қайноқ лаҳзалардан фотолавҳаларни тақдим этамиз. 

27 Iyun 2018
Chop etish