• Ishonch telefoni:230-13-73

ЎзДЖТУда диплом топшириш маросимлари бошланди

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича “ЙЎЛ ХАРИТАСИ”га мувофиқ “Битирувчи-2018” тадбирлари ва талабаларни ўз яшаш манзилларига кузатиш тадбирлари бошланди. 

Бугун университетнинг роман-герман филологияси факультети бир гуруҳ битирувчи талабаларига бакалавр дипломи топширилди. Мазкур жараёнда иштирок этган университетнинг ўқув ишлари бўйича проректори Т.Мадрахимов ва бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар битирувчи талабаларнинг келгуси ишларида муваффақиятлар тилашди.

07 Iyul 2018
Chop etish