• Ishonch telefoni:230-13-73

Битрувчиларга диплом топшириш маросими ўтказилди

2018 йилнинг 13 июль санасида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети инглиз тили биринчи факультетини тамомлаган битирувчиларга диплом бериш маросими ўтказилди. Маросимда сўз олган факультет декани А.Юлдашев битирувчиларни ушбу маросим билан табриклаб қуйидагиларни айтиб ўтди:
- Энг аввало барчангизни бугунги кун билан табриклайман. Ўйлаймизки, ўтган тўрт йил давомида университетдаги профессор-ўқитувчилар сизларга етарли билим ва кўникма бера олди ҳамда сиз азиз битирувчилар юртимиз равнақи учун хизмат қиладиган, келажак авлодга таълим-тарбия бера оладиган етук кадр бўлиб етишдингиз. Университетда ўрганган били ва маҳоратингизни республикамиздаги турли соҳаларда намойиш этиб, ўзингизнинг салоҳиятингизни кўрсатиб университетимиз обрўсини ошириб, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети битирувчиси деган номга лойиқ хизмат фаолияти олиб боришингизда ишонч билдирамиз. Маросимда қатнашаётган талабаларнинг ота-оналарига ҳам шундай етук кадрларни тайёрлашда университет билан тўрт йил давомида ҳамкорлик қилиб келигани учун миннатдорчилик билдирамиз. 


Битирувчи талаба Баҳодиржонова Муаззам: - Бакалавр даражасини олганимдан хурсандман. Ўтган йиллар давмида бизга таълим-тарбия берган барча устозларга миннатдорчилик билдираман ва уларга муносиб шогирд бўлишга ваъда бераман. Келажакда устозларимиз берган билимларга таяниб, уларнинг маслаҳатларига таянган ҳолда иш олиб боришга ҳамда юртимиз равнақи учун ўз ҳиссамни қўшишга ҳаракат қиламан. 


Шундан сўнг талабаларга диплом бериш маросими бошланди. Факультет декани ҳар бир битирувчини шахсан табриклаб, уларга дипломларни топширди.  

13 Iyul 2018
Chop etish