• Ishonch telefoni:230-13-73

“АХБОРОТ СОАТИ”ДА ПСИХОЛОГИК ТРЕНИНГЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Бир неча йиллардан бери барча факультетларда ҳафтанинг ҳар чоршанбасида “Ахборот соати” ва “Маънавият соати” дарслари ўтказилади. Бу каби машғулотлар талабалар интеллектуал салоҳияти ошириш, маънавиятини бойитишда, олий таълим муассасаларида таҳсил олиш жараёнида вужудга келадиган турли муаммоларни ҳал қилиш, олдини олишда ғоят муҳим ўрин тутади. Бундай дарслар талаба-ёшларни юртимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хорижда рўй бераётган воқеалар ҳамда бошқа зарур ахборотлар билан тезкор ва мунтазам равишда хабардор этиб бориш билан бирга мавзулар ранг-баранглиги, бугунги куннинг турли долзарб масалаларини қамроб олганлиги билан ҳам алоҳида аҳамиятга эга.

12 сентябрь куни университетнинг Халқаро журналистика ва Инглиз тили 3-факультетлари биринчи-иккинчи курсларида бўлиб ўтган “Ахборот соати” машғулотлари бироз ноодатий тарзда ташкил этилди.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультети 2 курс 201-гуруҳ талабалари билан психологик тренинг ташкил қилинди. Бунда талабалар психологик машқларни бажариш давомида ҳамкорликда ишлаш, ўзаро мулоқотга киришиш, ўзаро ҳаракат, ўз-ўзини баҳолашга тайёргарликларини намойиш қилишди. Бу жараён талабалар томонидан катта қизиқиш билан бажарилди. Тренинг мобайнида университет психологи Зебинисо ҲАЙРУЛЛАЕВА психодиагностик ишларни хам амалга оширди.

Шунингдек, 2 жуфтлик соатида университетнинг Инглиз тили 3-факултети 1 курс талабалари ўртасида университет психологи билан учрашув ташкил қилинди. Учрашувда университет психологи фаолияти, талабаларнинг ижтимоий-психологик паспортини яратишнинг аҳамияти, олий таълим тизимида ўқиш жараёнининг шахс сифатида талаба психологиясига кўрсатадиган таъсири тўғрисида фикр-мулохазалар билдирилди.

Учрашув якунида талабаларнинг эмоционал холатини яхшилаш мақсадида тренинг ташкил қилинди.

 

ЎзДЖТУ Матбуот хизмати

12 Sentyabr 2018
Chop etish
-->