• Ishonch telefoni:230-13-73

КОРРУПЦИЯ – МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИККА ТАҲДИД

Жорий йилнинг 27 сентябрида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Учтепа тумани ИИБ ходимлари, ЎзДЖТУ профессор-ўқитувчилари ва талабалар жамоаси иштирокида “Коррупция – миллий хавфсизликка таҳдид” мавзусида ўтказилган маданий-маърифий учрашув ташкил этилди.

Бугунги кунда нафақат атрофимизда балки бутун дунёдаги тезкорлик билан ривожланаётганини ҳаммамиз ҳам кўриб, сезиб ўз вақтида бундай ўзгаришларининг бевосита иштирокчиларидан бўлиб турибмиз. Ахборот аламшиш баробарида ҳам яхши ҳам ёмон қабул қилиш жараёни барабар амалга ошади. Хеч кимга сир эмаски, интернет орқали тарқалиб бораётган қабиҳ ниятли кучлар ўз таъсирини кўрсатишга ҳам афсуски улгурди. Чунки бундай ёд ғояларни илгари сурувчиларнинг ниқоб остида бэраётган маълумотлари инсон психологиясида тўғридай фикр қолдира олаяпти.

– Хабарингиз борки, 2017 йил 3 январь куни Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Учтепа тумани Ички ишлар бўлими ходими, майор А.Абдулаҳатов. – Бу қонун бугунги кунда давлат органлари фаолиятининг очиқлигини ва ҳисобдорлигини таъминлаш, давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини ошириш, давлат органлари, мансабдор шахсларнинг ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши юзасидан масъулиятини кучайтиришга, коррупцияга қарши курашиш соҳасида парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш мақсадларига хизмат қилмоқда. Коррупция нима? Коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишдир. Яъни мансабдор шахснинг ўз ваколатидан фойдаланган ҳолда қонунни суиистеъмол қилиши, хизмат ваколатларидан четга чиқиши, таниш-билишчилик, ошна-оғайинчилик, қариндош-уруғчилик асосида иш ташкил қилиб, инсон ҳуқуқларига путур етказиши, айниқса, порахўрлик, таъмагирлик қилиши билан жамиятимиз учун ижтимоий хавфлидир.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенцияси ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти доирасида қабул қилинган коррупцияга қарши кураш бўйича Истамбул ҳаракат режасига аъзо саналади. Шу билан бирга, мамлакатимизда ташкил этилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо албатта муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўрилмоқда.

Давра суҳбати жуда қизғин ўтди, талаба-ёшлар ўзларига қизиқтирган бир қанча саволлар билан мутахассисга мурожаат қилиб, атрофлича жавоб олдиллар.

Тадбир якунида талабалар коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий таълим бўйича семинар-тренингларни кўпайтиришни таклиф қилишди ва бу таклиф мутахассислар томонидан маъқулланди.

 

 

ЎзДЖТУ Матбуот хизмати

28 Sentyabr 2018
Chop etish
-->