• Ishonch telefoni:230-13-73

ЎзДЖТУ РЕКТОРИ КУБОГИ УЧУН БЕЛЛАШУВЛАР

Айни кунларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан университет профессор-ўқитувчилари, талабалар ва ходимлар ўртасида спортнинг футбол, волейбол ва стол тенниси турлари бўйича ЎзДЖТУ ректори кубоги мусобақалари ўтказилди.

Спортнинг футбол тури бўйича ЎзДЖТУ ректори кубоги учун 7 та терма жамоа кураш олиб боришди. Мусобақа натижаларига кўра, Роман-герман филологияси факультети биринчи ўринни эгаллади. Инглиз тили 2-факультети ҳамда Таржима назарияси ва амалиёти факультети 2- ва 3-ўринларни банд қилишди.

Спортнинг стол тенниси тури бўйича университетнинг 4 та ТТЖ талабалари ўртасида ташкил этилган мусобақада 4-сон ТТЖ талабалари ўзларининг ҳаммадан эпчил ва чаққон эканликларини намаён этиб, энг юқори натижаларни қайд этишди. Кейинги ўринлар 2- ва 1-сон ТТЖ жамоаларига насиб этди.

Волейбол бўйича ўтказилган мусобақада эса Инглиз тили 3-факультети, шунингдек, Инглиз тили 1- ва 2-факультетлари 8 терма жамоа ичида энг кучли терма жамоалар деган эътирофга сазовор бўлишди.

Барча совриндор жамоалар ЎзДЖТУ ректори кубоги ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

 

ЎзДЖТУ Матбуот хизмати

03 Oktyabr 2018
Chop etish
-->