• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

ПЕДАГОГ КАДРЛАР УЧУН ПСИХОЛОГИК ТРЕНИНГ

Бугун Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети психологи ҳамда Инглиз тили 1-факультети Инглиз тили амалий фанлари 1-кафедраси ҳамкорлигида педагог кадрлар учун психологик тренинг ташкил этилди.

Тренингни ташкил қилишдан мақсад дарс бериш жараёнида устоз-мураббийлар дуч келадиган турли муаммоли вазиятларнинг олдини олиш, уларнинг меҳнат самарадорлигини ошириш ҳамда ўқитувчи ва талаба ўртасида вужудга келиши мумкин бўлган ижтимоий дезадаптация ҳолатларини бартараф этишга қаратилган.

 

ЎзДЖТУ Матбуот хизмати

11 Oktyabr 2018
Chop etish
-->