• Ishonch telefoni:230-13-73

АҚШНИНГ ВЕБСТЕР УНИВЕРСИТЕТИ ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ ЖУЛИАН ШУСТЕР ЎЗДЖТУГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Бугун – 25 октябрь куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида АҚШнинг Вебстер университети вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Вебстер университети вице-президенти Жулиан Шустер, мазкур университет профессори Хизер МакКей ҳамда ЎзДЖТУ раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.

Кун аввалида меҳмонлар ЎзДЖТУ ҳаёти, таълим жараёни, талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.

Сўнгра ҳар икки университети вакиллари ўзаро юқори даражада тор доирада мулоқот ўтказдилар. Мулоқот доирасида жорий йилдан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида АҚШнинг Вебстер университети билан ҳамкорликда иш бошлаган ТESL — “Инглиз тилини иккинчи тил сифатида ўқитиш” академик дастури бўйича ташкил этилаётган бир йиллик магистратура дастурининг бориши муҳокама қилинди.

Қолаверса, кун тартибида келгусида ЎзДЖТУ ва Вебстер университетлари ҳамкорлигида қўшма диплом (Double-degree) дастурлари, Академик дастур бўйича таҳсил олаётган талабаларнинг АҚШда малака ошириши ёки амалиёт ўташи, магистратурадаги сингари лойиҳаларнинг бакалавр босқичида ҳам ташкил этилиши, шунингдек, таълим бериш, таржима каби қўшимча йўналишларни очиш таклифлари кўриб чиқилди.

ЎзДЖТУ Матбуот хизмати

25 Oktyabr 2018
Chop etish
-->