• Ishonch telefoni:230-13-73

ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН ЯЛПИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун ўз ишини бошлаган “Узлуксиз таълим тизимида чет тилларни ўқитиш жараёнини такомиллаштириш масалалари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция умумий ялпи йиғилиш, шўъбалар йиғилиши ва кичик гуруҳларда давом этди.

Қайд этиш лозимки, мазкур анжуман Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил май ойидаги АҚШга давлат ташрифи чоғида имзоланган икки мамлакат ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш тўғрисидаги шартнома доирасида имзоланган ҳамкорлик шартномаларини амалда тадбиқ этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909 сонли, 2018 йил 24 майдаги “Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3739 сонли ҳамда узлуксиз таълимнинг барча босқичларида чет тилларни ўқитиш сифатини оширишда асос бўлиб хизмат қилувчи 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875 сонли қарорларда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

ЎзДЖТУ Матбуот хизмати

26 Oktyabr 2018
Chop etish
-->