• Ishonch telefoni:230-13-73

ЎЗДЖТУДА ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЯТИ КУНЛАРИ ФЕСТИВАЛИ

Бугун – 31 октябрь куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Ўзбекистон маданияти кунлари фестивали ўтказилди. Тадбирда ЎзДЖТУ ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Норпўлат Мамадов сўзга чиқиб, қатнашчиларга омад тилади.

Фестивал 2 босқичда ташкил этилган бўлиб, дастлаб барча факультетлар навбатма-навбат ўзларига бириктирилган юртимизнинг тарихий шаҳарларини, уларнинг ўзига хос томонларини бадиий саҳна чиқишлари билан очиб беришлари лозим бўлди.

Навбатдаги шарт эса “Тарихий обидалар – маданиятимиз бўлаги” деб номланиб, бунда гуруҳлар 5 дақиқа давомида ўзларига вазифа сифатида топширилган шаҳарнинг бир ёи бир нечта тарихий ёдгорликлариги истаган хорижий тилда суратлар, видеолавҳалар ёрдамида ёритиб бердилар.

Тадбир давомида элимиз суйган санъаткорлар томонидан ижро этилган шўх куй-қўшиқлар тадбирда йиғилганларга аъло кайфият улашиб, уларни рақсга чорлади.

Шунингдек, тадбир сўнгида фестивал доирасида аввалроқ ташкил этилган “Тарихий шаҳарлар бўйича энг яхши иншо муаллифи”, “Тарихий шаҳар ёдгорликлари акс этган энг чиройли сурат” номинациялари ғолибларини ҳам тақдирлаш муросими бўлиб ўтди. 

ЎзДЖТУ Матбуот хизмати

31 Oktyabr 2018
Chop etish
-->