• Ishonch telefoni:230-13-73

ЎЗДЖТУДА ХАЙРИЯ КОНСEРТ ДАСТУРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Куни кеча Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети фаоллар залида хайрия консерт дастури бўлиб ўтди.Унда йиғилган маблағ, ёрдамга муҳтож бемор ҳамюртимиз, истеъдодли ёш шоира Бахтинисо Маҳмудованинг операцияси учун сарфланади.

Консертда маҳоратли хонанда Шуҳрат Дарё, "Навқирон" гуруҳи, эстрадамизнинг ёш ижодкорлари, шунингдек,  шоирларимиз Эшқобил Шукур ҳамда Зебо Мирзолар ташриф буюришди.

Маълумот ўрнида айтишимиз мумкинки, ёш шоира,  Бахтинисо Маҳмудова 1993-йил Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида туғилган. "Юрт келажаги" Республика танлови ғолиби. "Ҳовучдаги юрак", "Уфққа йўл" номли шеърий тўпламлари  чоп этилган. Бахтиниси орқа миясидаги ўсимта сабаб 18 ёшидан бери юролмайди. Шифокорлар мазкур ўсимтани Ўзбекистон шароитида олишолмаганлиги сабабли бемор Туркия Республикасида даволаниши лозим.

Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун:

Бахтинисо Маҳмудова

Пластик карта орқали: 8600140465268465     +998(91)9452793

 

 

 

ЎзДЖТУ Матбуот хизмати

04 Noyabr 2018
Chop etish
-->