• Ishonch telefoni:230-13-73

УНИВЕРСИТЕТДА ЯНА БИР ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ – “ТАРИХНАВИСЛИКНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ”

Куни кеча Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлиги, Ўзбекистон хотин-қизлар “Олима” уюшмаси ҳамда ЎзДЖТУ ҳамкорлигида “Тарихнависликнинг долзарб масалалари” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Тадбирда республикамизнинг бир қатор нуфузли олий таълим муассасалари, жумладан, ЎзЖОКУ, ТДЮУ, ТошДТУ, ЎзМУдан ташриф буюрган профессор-ўқитувчилар “Ўзбекистонда маъмурий ислоҳотларнинг бошланиши – миллий давлатчиликда янги давр”, “Алишер Навоий сиймоси - авлодлар талқинида”, “Темур тузуклари”да юрт тинчлиги, қонун устуворлигининг амалий ифодаси”, “Тарихи нофеий” – Бухоро тарихини ўрганишда муҳим манба” сингари мавзуларда ўз маърузалари билан иштирок этишди.

ЎзДЖТУ Матбуот хизмати

06 Noyabr 2018
Chop etish
-->