• Ishonch telefoni:230-13-73

ЎЗЛИДЕП ДЕПУТАТЛИК ГУРУҲ АЪЗОЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни ЎзДЖТУ фаоллар залида инглиз тили иккинчи факультети инглиз тилининг интеграллашган курси №2 кафедраси ҳамда Ўзбекистон Либерал демократик партияси Юнусобод туман кенгаши ҳамкорлигида партия депутатлик гуруҳ аъзолари билан учрашув ташкил этилди. 

Университетимизнинг инглиз тили иккинчи факультетида таҳсил олаётиган 32 нафар талаба ёшлар мамлакатимиз ривожи ва порлоқ келажаги учун бирдамликда ҳаракат қилишни ўз олдиларига мақсад қилиб, тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси сафига қўшилдилар.

Тадбир жараёнида ушбу янги партия аъзоларининг гувоҳномаларини депутатлик гуруҳ аъзолари тақдим этдилар.

Ўзбекистон Либерал демократик партияси депутати Сайфутдинов Анвар Назарович талаба ёшларга мазкур партиянинг низоми, фаолияти ҳамда истиқбол режалари хусусида нутқ сўзлади. Сўнг, профессор-ўқитувчи ва талабалар билан биргаликда очиқ мулоқот олиб борилди.

ЎзДЖТУ Матбуот хизмати

08 Noyabr 2018
Chop etish
-->