• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

Соғлом турмуш тарзи – саломатлик гарови

 

 

Соғлом турмуш тарзи – саломатлик гарови

 

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Инглиз тили 3-факультетида 1-курс талабалари орасида деворий газеталар танлови ўтказилди.

 

Таъкидлаш лозимки, мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2018 йил 26 сентябрдаги 08/2-2342-сонли топшириғи билан тақдим этилган “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, соғлиқни сақлаш ва мустаҳкамлаш кўникмаларини шакллантириш ҳамда касалликларни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг 16 банди ижроси (Таълим муассасаларида “Менинг соғлом турмуш тарзим”, “Соғлиқ бойликдан қиммат”, “Биз фаол хордиқ чиқариш тарафдоримиз!”, “Соғлом бўлиш яхши” каби мавзуларида расмлар, фотоишлар, деворий газеталар ва плакатлар кўргазмаларини ташкил этиш) ни таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

 

Соғлом турмуш тарзи – саломатлик гарови” шиори остида ўтказилган деворий газеталар танловида барча 1-курс гуруҳ талабалари ўзларининг қўл меҳнатлари билан тайёрланган деворий газеталари билан иштирок этишди.

 

Танловда энг яхши ишланмаларни аниқлаш мақсадида факультетда Ишчи гуруҳ тузилди. Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан энг яхши ишланмалар аниқланиб, ғолиб ва совриндор гуруҳларга факультет томонидан фаҳрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари тақдим этилди.

 

105-гуруҳ талабалари I даражали Диплом;

МТ12- гуруҳ талабалари II даражали Диплом;

122-гуруҳ талабалари III даражали Диплом билан

тақдирландилар.

 

 

ЎзДЖТУ Матбуот хизмати

30 Noyabr 2018
Chop etish
-->