• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

«Ҳозирги рус тили кафедраси хафталиги” 3-кун.

«Ҳозирги рус тили кафедраси хафталиги” 3-кун.

 

28 ноябр куни «Ҳозирги рус тили кафедраси хафталиги” доирасида бир қатор тадбирлар ўтказилди.

Рус филологияси факультида Д.Ш Рискулова ва М.К Цой ўқитувчилари томонидан “Ўзбек ва славян халқларининг диний байрамлари” деган тадбир ўтказилди.

ЎзДЖТУ ректорати фойесида п.ф.н. К.О. Сапарова томонидан “По тропинкам долго-долго...” номли рус халқ эртаклари асосида викторина уюштирилди.

3-инглиз тили факультети фойесида Е.С. Рукавишникова, Ю.И. Садикова ва С.Б. Им ўқитувчилари томонидан “Рус матрешкаси тарихи” номли конкурс ташкил этилди.

Таржима назарияси ва амалиёти факультетида Р.Р. Раджапова раҳбарлигида “Угадай звезду” номли викторина бўлиб ўтди.

Роман-герман факультети фойесида ўқитувчи У.Т. Джусупова томонидан “Рус тили ҳақида 20та қизиқарли фактлар” деб номланган тадбир уюштирилди.

ЎзДЖТУнинг фаоллар залида “Рус ҳалқининг маданий қадриятлари” деб номланган маданий-маърифий тадбири ўтказилди.

Рус филологияси факультетининг ахборот-ресурс марказида ўқитувчи Н.Э. Шакурбанова томонидан “Соялар театри” томошаси ташкил этилди.

4-сонли ТТЖда ўқитувчи К.О. Сапарова талабалар ўртасида“Рус қалбининг сирлари” деб номланган суҳбат ташкил этди.

3-сонли ТТЖда ўқитувчи У.Т. Джусупова талабалар ўртасида “Рус тилини қандай қилиб тез ўрганса бўлади?” номли суҳбат уюштирди.

 

ЎзДЖТУ Матбуот хизмати

02 Dekabr 2018
Chop etish
-->