• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

«Ҳозирги рус тили кафедраси хафталиги”. 4-кун

 

«Ҳозирги рус тили кафедраси хафталиги”. 4-кун.

 

ЎзДЖТУ ректорати фойесида ўқитувчи Сапарова Н.Б. томонидан “Табиатни, атрофимиздаги олам асранг” номли қизиқарли тадбир ўтказилди.

3-инглиз филологиясида Г.А. Хамраева ва И.Г. Морозовалар томонидан шеъларни адабий ўқишлари ташкил этилди. Шунингдек, талабалар караокеда турли рус тилидаги қўшиқларни ижро этишди.

Таржима назарияси ва амалиёти факультети талабалари «Озорные фразеологизмы русского языка» деб номланган қизиқарли тадбирда иштироқ этишди (ўқитувчи Р.Р. Раджапова).

Роман-герман факультетида ўқитувчи У.Т. Джусупова талабалар билан “Рус тилининг ҳалқаро аҳамияти” номли суҳбат ташкиллаштирди.

Г.А. Хамраева, Н.Б. Сапарова ва И.Г. Морозовалар бошчилигида Ахборот-ресурс марказининг «Discussion hall»да талабалар ўртасида “Олтин куз” деб номланган шеърият кечаси олиб борилди.

Рус филологияси факультетида Н.Э. Шакурбанова талабалар орасида “Славян халқларининг урф-одатлари” номли қизиқарли тадбир уюштирди.

1-сонли ТТЖда талабалар В.С. Дворяшина томонидан ўтказилган «Традиции русского чаепития» деб номланган викторинада рус халқининг чой ичиш маданияти билан танишдилар.

2-сонли ТТЖда Н.Б. Сапарова раҳбарлигида ўтказилган «Саватдаги сўз» деб номланган қизиқарли танловда рус тилидан билимлари ва ўз артистлик маҳоратини намойиш қилишди.

3-сонли ТТЖда Ф.Х. Худайкулова, Р.Р. Раджапова ва Э.С. Велишаевалар томонидан А.С.Пушкин ҳаёти ва ижодига бағишланган адабий кеча ташкиллаштирилди.

4-сонли ТТЖда К.О. Сапарова ва Н.Б. Сапаровалар бошчилигида «Я грамотей!» номли қизиқарли танлов ташкил этилди.

ЎзДЖТУ Матбуот хизмати

02 Dekabr 2018
Chop etish
-->