• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

«Ҳозирги рус тили кафедраси хафталиги” 5-кун.

 

«Ҳозирги рус тили кафедраси хафталиги”. 5-кун

 

Ҳозирги замон рус тили кафедраси хафталиги доирасида 29 ноябрда ректорат фойесида инглиз тили 1-чи ва 2-чи факультетларида п.ф.н., доц. Н.Б. Сапарова томонидан уюштирилган «Угадай загадку и получи блин в подарок» конкурси бўлиб ўтди.

Инглиз тили 3-чи факультетида Е.С. Рукавишникова томонидан ташкил қилинган «Традиция русской росписи» ўтказилди.

Таржима назарияси ва амалиёти факультетида талабалар «Пейзаж» расмлар танловида фаол иштироқ этдилар (ўқитувчилар Р.Р. Раджапова ва Ю.И. Садыкова).

Роман-герман филологияси талабалари ўқитувчи У.Т. Джусупова томонидан тайёрланган «Загадочное русское слово» конкурсида беллашдилар.

Ф.ф.д., проф. М. Джусупов томонидан ўтказилган «Язык как система и процесс» илмий-методик семинарда магистрант, докторант ва тадқиқотчилар қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

«Основы ведения научного исследования и культура речи» номли илмий-методик семинар доирасида Зулфия номидаги давлат мукофоти лауреати Шахзода Бозорбоева, Навоий стипендиати Георгий Жакубов, шунингдек магистрант, докторант ва талабалар ўз маърузалари билан чиқишди.

Ахборот-ресурс марказининг «Discussion hall»ида Н.А. Носирова ва Э.С. Велишаевалар раҳбарлигида «Пушкин vs Есенин» мавзусида шеър ўқиш танлови ўтказилди.

Рус филологияси факультети талабалари билан Н.Э. Шакурбанова томонидан «Славянские языки» конкурси ташкил этилди.

Шунингдек, талабалар уйларида ва кечки бўлимда ҳам қатор тадбирлар уюштирилди.

 

ЎзДЖТУ Матбуот хизмати

02 Dekabr 2018
Chop etish
-->