• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

"БИЗ ЁШЛАР ОИТСГА ҚАРШИМИЗ"

"БИЗ ЁШЛАР ОИТСГА ҚАРШИМИЗ"

 

Жорий йилнинг 1 декабр  "Халқаро ОИТС ва ОИВга қарши курашиш" куни муносабати билан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети  ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан бир қанча маданий маърифий тадбирлар ташкиллаштирилди.

ЎзДЖТУ Инглиз тили иккинчи факультетининг Ёшлар иттифоқи БТ 1-декабр Умумжаҳон ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан талабаларни спортга бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида тантанали кутиб олиш маросими ташкил этилди.

"ОИТС ва ОИВ га қарши курашиш куни" муносабати билан инглиз тили 1-факультети Ёшлар иттифоқи жамоаси томонидан марафон ташкиллаштирилди. Марафонни факултет декани Акмал Юлдашев, жисмоний маданият кафедраси ўқитувчиси Шоалимов Мухторшо, Эгамов Соҳиб ва Авезов Элбеклар очиб беришди.

 

Қизлар ўртасидаги марафонда қуйидаги талабалар фахрли ўринларни эгаллашди:


1. Ҳусанбоева Гулзира 
2. Нусратова Дилнаво
3. Хуррамова Юлдуз

 

Йигитлар ўртасида ўтказилган марафонда қуйидаги талабалар фахрли ўринларни эгаллашди:


1. Ғайратиллаев Достон
2. Олимов Салоҳиддин
3. Абдураҳматов Жасур

 

“Биз сен билан”

 

Инглиз тили иккинчи факультети Ёшлар иттифоқи факультет БТ жамоаси 1-декабрь Умумжаҳон ОИТСга қарши курашиш куни муносабати билан эпистоляр жанрдаги “Биз сен билан” мавзусида хатлар танлови ташкил этилди. Мазкур танловга талабаларга бир кун давомида муддатлар тақсимланиб, кун якунида ўринлар аниқланди. Шу билан бирга, ўзбек, рус ва инглиз тиллари ёзилган хатлар сараланди ва хат эгаларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

 

Унга кўра ўзбек тилидаги хатлар ичида 129-гуруҳ талабаси Камолиддинова Хосият, инглиз тилидан эса 102-гуруҳ талабаси Каримова Сожидаларнинг ишлари танлов ғолиби деб топилди.

Ғолиблар факультет маъмурияти томонидан фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

ЎзДЖТУ Матбуот хизмати

02 Dekabr 2018
Chop etish
-->