• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

3 декабрь – “Халқаро ногиронлар” куни

Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Норпўлат Мамадов талаба-ёшларни бугунги байрам “Халқаро ногиронлар” куни байрами билан табриклаб Кучли ижтимой ҳимоя сиёсатини амалга ошириш муҳтарам юртбошимиз томонидан мустақилликнинг илк кунларида ишлаб чиқилган ва дунёда эътироф этилган ўзбек моделининг муҳим тамойилларидан бири эканлиги ҳаммамизга яхши маълум. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 1992 йилда 3 декабрь “Халқаро ногиронлар куни” деб эълон қилинган ва бутун дунёда кенг нишонланиб келинмоқда. Республикамизда ҳам ушбу тадбирни нишонлаш анъанага айланган ва йил сайин нуфузи ортиб бормоқда. Мисол учун Ўзбекистонда истиқомат қилаётган 600 минг нафардан зиёд ногиронларга Ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг яққол исботидир.

Ўтган давр мобайнида республикада ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган юздан зиёд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ этилди.

Хусусан, мустақилликнинг дастлабки кунларида 1991 йил 18 ноябрда “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун мустақил давлатлар орасида биринчилар қаторида қабул қилинди. Мазкур қонун жаҳон стандартларига мос равишда қайта ишлаб чиқилиб, 2008 йил 11 июль куни янги таҳрирда қабул қилинди бу эса университетда таълим олаётган барча ногиронлиши бор кўзи ожиз талаба-ёшларга кўпдан кўп имкониятлар яратиб бермоқда дея таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг, Ўқув ишлари бўйича проректор Тўлабой Мадрахимов ўзининг нутқида таълим-тарбия олиб келаётган талабаларни байрам куни 3 декабрь Халқаро ногиронлар” куни билан табриклаб шундай деди Бугунги кунда бутун дунё аҳолисининг 1 миллиарддан ортиғида, яъни еттита кишидан камида биттасида муайян бир турдаги ногиронлик мавжуд бўлиб, барча ногиронларнинг 100 миллиондан ортиғини болалар ташкил этади.

Ҳар йили 3 декабрь санасида ногиронлиги бўлган шахслар кунининг нишонланишидан асосий мақсад бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, ногиронларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча мамлакатларда ногиронларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборатдир.

Ўзбекистонда ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2.06.2018 йилдаги 417-сон қарори билан Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Шу муносабат билан бизнинг университетга ҳам бир нечта хужжат топширган абитурентлар давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди бу ҳам бўлса давлатимиз раҳбари томонидан ногиронлиги бўлган шахсларни қуллаб-қувватланаётганлигини билдиради дея таъкидлади сўзининг охирида.

Талабалар томонидан ҳам миннатдорчилик билдириш мақсадида сўзга чиқиб бизларга берилаётган имкониятлар ва таълим олишда олоҳида китоб ва хона ажратиб дарс берилаётганидан жуда ҳам хурсанг эканликларини билдириб университет раҳбариятига миннатдорчилик билдириди.

Тадбир сўнгида университет раҳбарияти томонидан таҳсил олиб келаётган ногиронлиги бўлган 40 дан ортиқ талаба-ёшларга эсталик ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

 

ЎзДЖТУ Матбуот хизмати

04 Dekabr 2018
Chop etish
-->