• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

УСТОЗЛАР ТАЛАБАЛАРГА ТАРЖИМА МАҲОРАТИ СИРЛАРИНИ ЎРГАТДИЛАР

Куни кеча Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Ахборот-ресурс марказида “Таржима маҳорати” номли учрашув ва янги адабиётлар тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда ЎзДЖТУда узоқ йиллардан буён фаолият юритиб ўз билим ва хаётий тажрибаларини талаба-ёшларга улашиб келаётган филология фанлари номзоди, профессор А.Ирисқулов, филология фанлари номзоди, профессор Н.Қамбаров, Инглиз тили амалий фанлар 2-кафедраси ўқитувчиси И.Урунбаева ва барча Инглиз тили факультетлари 1-босқич талабалари иштирок этишди.

А.Ирисқулов ҳамда Н.Қамбаровлар ўз ҳаётий тажрибалари ҳақида қизиқарли тарзда сўзлаб, тил ўрганишда, таржимада нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида талабаларга тавсиялар бердилар. Тил ўрганишда кўпроқ китоб мутолаасига эътибор бериш ва ҳар бир сўзнинг маъносини билиш учун изоҳли луғатлардан фойдаланган холда таржимага мурожаат этиш лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.

Шунингдек, улар томонидан яратилган тилшуносликка оид, таржимага оид янги дарслик, ўқув қўлланма ва луғатлар тақдимоти ўтказилди.

Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

ЎзДЖТУ Матбуот хизмати

21 Dekabr 2018
Chop etish
-->