• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

Инглиз тили 2-факультети қошидаги Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти АХБОРОТ ХАТИ

Инглиз тили 2-факультети қошидаги Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти

 

А Х Б О Р О Т Х А Т И

 

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети инглиз тили 2-факультети қошидаги Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти 2019 йил 13 феврал куни “Innovative ideas and methods in teaching foreign languages” мавзусида республика миқёсида талабалар илмий-амалий анжумани ўтказилишини маълум қилади.

Талабалар илмий-амалий анжумани ўтказилишидан мақсад университетда таҳсил олаётган талаба-ёшларнинг илмий салоҳиятини юзага чиқариш, “Устоз-шогирд” анъаналарини илмий йўналишда такомиллаштиришдан иборат.

Анжуманда қатнашиш учун университетимизнинг бакалавр, магистратура босқичи талабалари таклиф этилади. Бошқа ОТМ талабалари ҳам анжуманда иштирок этишлари мумкин.

Тақдим этиладиган мақолаларни расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар:

Тақдим этилаётган материал Times New Roman таҳририда 3-5 бетгача бўлган ҳажмда А4 форматдаги қоғозга расмийлаштирилади. Қоғознинг ҳошияларидаги ўлчамлари чапдан – 3 см, ўнгдан – 1,5 см, юқори ва пастдан - 2см, хатбоши – 1см, қаторлар орасида 1,5 интервал, матн – эни бўйича текисланган (по ширине) бўлиши талаб қилинади.

Материалнинг номи марказга кичик қорайтирилган шрифтлар билан ёзилади. Кейинги қатор ўтказиб юборилиб, кейинги сатрдан муаллиф ва илмий раҳбарнинг фамилияси, исми ва шарифи ёзилади. Уларнинг тагига қатор қолдирмасдан кичик ҳарфларда университет ва факультет номи, босқичи тўлиқ ёзилади. Кейинги қатор ўтказиб юборилади ва кейинги қатордан мақоланинг матни ёзилади.

Анжуман ишчи тили: ўзбек, рус ва инглиз.

Барча мақолалар муаллифнинг таҳрири бўйича чоп этилади. Ташкилий қўмита тақдим этилган материалларнинг тўғрилиги бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олмайди. Мақола тўлиқ таҳрир қилинган бўлиши шарт. Талабга жавоб бермайдиган мақолалар чоп этилмайди ҳамда муаллифга қайтарилмайди.

Мақолалар 2018 йил 22 ноябрдан 2019 йил 13 январга қадар анжуман ташкилий қўмита электрон телеграм манзили @Mr_Muhammadyusuf орқали қабул қилинади.

Мурожаат учун телефон рақамлари: +998 90 909 98 73; +998 91 676 24 26;

Анжуманнинг тўпламини чоп эттириш, ғолибларга диплом ва ташкилий масалалари учун мақоланинг ҳар бир саҳифаси учун 10 000 сўм миқдорида муаллифлик тўлов бадали белгиланган. Пластик карточкадан “Click” орқали тўлов учун 8600 1309 0330 4097.

Мақолаларни инглиз тили 2 факультети 202 ва 205 хоналарида қабул қилинади.

Илмий анжуман 2019 йил 15 феврал куни, соат 10:00 да ЎзДЖТУ катта фаоллар залида бўлиб ўтади. Тадбир якунида “Энг яхши мақола” соҳибларига 1-, 2-, 3- даражали диплом берилади.

“Ёшлар иттифоқи БТ” инглиз тили 2-факультети

26 Dekabr 2018
Chop etish
-->