• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ КАФЕДРАСИДАГИ ТЎГАРАКЛАРДА ТАЛАБАЛАР ФАОЛ ИШТИРОК ЭТМОКДА

Бугунги кунда юртимизда АКТни, уларнинг тил ўрганиш ва ўргатиш соҳаларидаги имкониятларини пухта ўзлаштириш ҳамда амалиётга тадбиқ этиш натижасида кўплаб янгича ёндашувлар яратилмоқда. Бу жараёнда эса талабаларнинг хиссаси алоҳида ўрин тутмоқда.

ЎзДЖТУда таълим олаётган талабаларнинг илмий изланишлари натижаларини кенг оммага тадбиқ этиш ҳамда узтоз ва шогирд анъаналарини янада такомиллаштириш мақсадида Инглиз тили 2-факультетида замонавий ахборот технологиялари кафедраси катта ўқитувчиси Г.А.Аблизова томонидан “Intellect” номли иқтидорди талабалар тўгараги ташкиллаштирилди ва у бир неча йиллар давомида фаолият олиб бормоқда.

Инглиз тили 2-факультетида фаолият кўрсатаётган замонавий ахборот технологиялари кафедраси университетимиз иқтидорли талабалардан иборат тўгарак ишларини доцент М.Алиев ва катта ўқитувчилар Г.Аблизова, Р.Собиржанов, Г.Арипова ва Д.Ашуровалар бир неча йилдан бери амалга ошириб келмоқда. Тўгараклар талабаларнинг бўлажак иш фаолиятида ахборот-коммуникация технологиялари бўйича зарур бўлган кўникмаларни шакллантиришга қаратилган.

Шуни қайд этиш керакки, ҳар йили май ойида тўгарак иштирокчилари ўзларининг маҳсулотларини анъанавий талабалар илмий амалий конференциясида намойиш этади.

ЎзДЖТУ Матбуот хизмати

09 Fevral 2019
Chop etish
-->