• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

КУБОК МУНОСИБ ЭГАСИГА ТОПШИРИЛДИ

Уч кун давомида муросасиз давом этган “Мукаммал хотира” танловнинг финал босқичи ҳам ўз ниҳоясига етди.

Томошабинлар учун кутилмаган натижалар, қатнашчилар учун кутилмаган матнлар билан ўтган бугунги финалда III ўрин Садриддинова Саида, II ўрин Хуррамова Наргиза ва ниҳоят, I ўринни учинчи босқич талабаси Юсупова Хумора эгалладилар.

Тадбир сўнгида факультет декани Пўлат Омонов танлов ғолибларини табриклаб, кубокни ўз эгасига топширди.

ЎзДЖТУ Матбуот хизмати

09 Fevral 2019
Chop etish
-->