• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

КИТОБХОНЛИК - ЮКСАК МАЪНАВИЯТ ВА МИЛЛИЙ МАДАНИЯТ КАФОЛАТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги Фармойишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, талабаларни китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ҳамда мутолаа маданиятини ошириш мақсадида ўзбек мумтоз адабиётининг асосчиси, буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги муносабати билан Роман-герман филологияси факультети АРМ залида факультет Хотин-қизлар кенгаши, “Қизларжон” клуби, АРМ ходимлари ва талаба-қизлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

 

– Мамлакатимизда китобхонлик маданиятини юксалтириш йўлида ке

нг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда, деди университет Хотин-қизлар кенгаши раиси Ш.Тоҳиржонова. – Агар ҳар бир ўқилган китоб қувонч ва алам, шижоат ҳамда руҳий тазарру олиб келмаса, жаҳон адабиёти тарихини билишдан маъно йўқ. Фикр-мулоҳаза қилмасдан ўқиш – хушманзара табиат қўйнида кўзни боғлаб юрмоқ демак. Биз ўзимизни ва турмушимизни унутиш учун эмас, балки ҳаёт жиловини янада онглироқ равишда англаш учун ўқишимиз керак. Китобга димоғдор ўқитувчига қараган қўрқоқ ўқувчи сингари эмас, балки энг баланд чўққини забт этмоққа шайланган шиддаткор алпинист каби ёндашмоқ талаб этилади.

Тадбир давомида турли викториналар ҳам ўтказилиб, қизлар ўртасида билимдон китобхонлар аниқланди. Ғолиблар мақтов ёрлиқлари билан тақдирландилар.

ЎзДЖТУ Матбуот хизмати

11 Fevral 2019
Chop etish
-->