• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

ЎЗДЖТУДА АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ 578 ЙИЛЛИГИ НИШОНЛАНДИ

Куни кеча Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Роман-Герман филологияси факултети талабалари томонидан Ғазал мулкининг султони – Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Кўтаринки руҳда ўтган тадбирда Навоий қаламига мансуб ғазалларнинг 4 та чет тилларида яъни, инглиз, немис, француз ва испан тилидаги таржималари ўқилди.

Навоий ва Гули, “Фарҳод ва Ширин асарлари асосида тайёрланган кичик саҳна кўринишлари томошабинларда ката таассурот қолдирди.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон Давлат Жаҳон Тиллари Университети раҳбарияти барча талабалар ва ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

ЎзДЖТУ Матбуот хизмати

11 Fevral 2019
Chop etish
-->