• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

ЁДГОР САЪДИЕВ: “БУГУНГИ ЁШЛАРГА ҲАВАС ҚИЛАМАН”

Бугун Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Инглиз тили 3-факультетида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Ёшларнинг таълимга, китобхонликка ва театрга қизиқишини ошириш, бу борада театр актёрларининг ролини фаоллаштириш мақсадида уюштирилган мазкур тадбирда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев иштирок этди.

Мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама баркамол, юксак салоҳиятли инсонлар қилиб тарбиялаш, уларнинг қалбига ватанпарварлик, юртга садоқат туйғуларини сингдириш, иқтидор ва истеъдодини намоён этиши учун кенг имкониятлар яратишга қаратилаётган доимий эътибор ўз самарасини бераётгани, ёшларимиз илм-фан, санъат, маданият ва спорт соҳаларида улкан ютуқларга эришаётгани таъкидланди.

– Бугунги ёшларга ҳавас қиламан, – дейди Ёдгор Саъдиев. – Улар истиқлолнинг фарзандлари, эркин ва бахтли Ватаннинг ёшлари. Уларга яратилган шароитлару имкониятлардан оқилона фойдаланса, ҳар қандай юксак маррани забт этишга қодир. Ана шундай ёшларимиз кўп ва улар билан ҳақли равишда фахрлансак арзийди.

Учрашув сўнгида ёшлар таниқли санъаткорга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

ЎзДЖТУ Матбуот хизмати

11 Fevral 2019
Chop etish
-->