• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

“НОМОДДИЙ АКТИВНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ЙЎЛИ”: УСЛУБИЙ СЕМИНАР

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Замонавий ахборот технологиялари кафедрасида Номоддий активни шакллантириш йўли мавзусида услубий семинар ўтказилди.

“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”га бағишланган мазкур йиғилишда кафедра мудири, доцент Муҳаммаджон Алиев ғояни мулкка айлантириш, Ўзбекистон Республикаси интеллектул мулк агентлиги, муаллифлик ҳуқуқлари, муаллифликни ҳимоя қилувчи гувоҳнома, баҳолаш компанияси каби тушунчалар ҳақида сўз юритиб, бугунги кунда уларнинг қай даражада аҳамиятли эканини таъкидлаб, семинар қатнашчиларини ишбилармонликка, илғор инновацион ғоялар ишлаб чиқишга, турли изланишлардан тўхтаб қолмасликка чақирди.

ЎзДЖТУ Матбуот хизмати

11 Fevral 2019
Chop etish
-->