• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

ТАБАССУМИНГ – ДУНЁ ҚУВОНЧИ, АЁЛ!

Аёлларни, қизларни баҳорга қиёслашади, баҳорни уларга. Гўзаллик, нафосат, янгиланиш, ҳаёт давомийлиги баҳор ва аёл тушунчаларида уйғунлашиб кетади. 8-март – Хотин-қизлар байрами гўзал ва бетакрор юртимизга баҳор нафаси кириб келганидан дарак беради.

Аёл азалдан меҳр-шафқат ва садоқат тимсоли бўлиб келган. Аёл деганда кўз ўнгимизда аввало, улуғ ва табаррук она сиймоси гавдаланади. Инсон зоти борки, оламдаги барча яхшилик ва эзгуликларни, ҳаёт сиру-асрорлари ва сабоқларини онанинг меҳру-саҳовати туфайли ўрганади. Аёл борки, олам мунаввар, аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор.

Бугун Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 8 март – Халқаро аёллар куни муносабати билан “Аёл табассуми – дунё қувончи” деб номланган тантанали концерт дастури бўлиб ўтди.

Дастурда университет талабалари ўзларининг саҳна чиқишлари, жонли ижродаги куй-қўшиқлари, жозибадор рақслари орқали гўзал аёлларимиз, лобар қизларимизни байрам билан табриклаб, дил изҳорларини билдиришди.

 

ЎзДЖТУ Матбуот хизмати

07 Mart 2019
Chop etish
-->