• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

АХБОРОТ ХАТИ

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Инглиз тили III факультети Инглиз тилини ўқитиш методикаси 3-кафедраси томонидан 2019 йил 7 май “Чет тилларни ўқитиш методикасини такомиллаштиришда инновацион ғоялар ва янги методларни ривожлантириш” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилиши режалаштирилган.

Конференцияда олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчиларни, катта илмий-ходим-изланувчиларни, мустақил изланувчиларни ҳамда иқтидорли талабалар қатнашишлари мумкин.

Конференцияда муҳокама қилинадиган масалалар:

  1. Чет тил ўқитишда замонавий таълим технологиялари;
  2. Таржимашунослик муаммолари ва таржимани ўқитиш методикаси;
  3. Лингвокультурология ва чет тилларни ўқитишдаги муаммолар;
  4. Чет тилларни ўқитишда психологик ва педагогик муаммолар;

Конференциянинг материалларини расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар:

· Мақолалар конференция йўналишига оид долзарб мавзуларда, илимий ривожлантирилган мустақил фикрларда таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим;

· Конференция материаллари ўзбек, инглиз ва рус тилларида тақдим этилиши лозим:

· Мақоланинг мавзуси бош ҳарфлар билан ёзилиши, бўш қатор қолдириб, навбатдаги қатордан муаллифнинг исми, фамилияси, иш жойи ва лавозими кўрсатилади.

· Мақолада албатта фойдаланилган адабиётлар ва электрон манзиллар рўйхати бўлиши лозим

· Конференцияда иштирок этиш учун мақола матни 3-4 бетдан кам бўлмаслиги, А4 фарматда, 14 хажм катталикда, 1,5 интервалда, юқоридан, пастдан, чапдан, ўнгдан 2,5 см жой қолдириб, MS WORD 2003-2010 дастурда, TIMES NEW ROMAN шрифтида расмийлаштирилиши лозим. Мақола муаллифи исми шарифи ва иш жойи ўнг томон тепадан жойлаштирилади. Мақоланинг мавзуси ўртадан катта харфлар билан ёзилади. Мақола мавзусидан сўнг асосий матн ёзилади. Иқтибослар асосий матн ичида тўртбурчак қавсда берилади. Масалан [1, с. 123], [2, с. 445] кўринишида. Асосий матндан сўнг фойдаланилган адабиётлар рўйҳати рақамланган тартибда иқтибослар кетма-кетлигига кўра жойлаштирилади.

· Мақоладаги маълумотлар, фактлар ва статистикаларнинг тўғрилигига муаллиф масъулдир.

· Муаллифлар тўпламни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш учун мақоласининг ҳар бир бетига 10 000 сўм тўлашлари лозим.

Илмий мақолалар 2018 йил 15 апрелгача Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Инглиз тили III факультети Инглиз тилини ўқитиш методикаси 3-кафедраси мақоланинг бир босма нусхаси ва муаллиф исм ва фамилияси, билан сақланган электрон вариантда топширилиши лозим.

Электрон манзил:

f.azizova@uzswlu.uz

eldar_85g@mail.ru

Масъул шахслар:

Хожиқулов Шукрулла (97 7760876),

Эгамбердиева Севара (97 7116432)

Қобилова Нигина (97 3101095-telegram)

Ташкилий қўмита манзили:

100138, Тошкент шаҳри, Кичик халқа йўли, Г-9А 21-уй. Инглиз тили III факультети Инглиз тилини ўқитиш методикаси 3-кафедраси, 124-хона

14 Mart 2019
Chop etish
-->