• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

"Амир Темур - фахримиз, ғуруримиз"

 

Куни кеча университетимизда Ёшлар иттифоқи ҳамда Тил назарияси ва амалиёти кафедраси доценти Яшнарбек Авлакулов ҳамкорлигида шавкатли ҳукмдор, енгилмас саркарда, йирик давлат арбоби Амир Темур таваллуд топган кун 9-апрелга бағишланган "Амир Темур - фахримиз, ғуруримиз" деб номланган адабий кеча бўлиб ўтди.

Кечани очиб бериш учун сўз навбати ўқув ишлари бўйича проректор Тўлибой Мадраҳимовга берилди.

Тадбирда соҳибқирон бобомиз Амир Темур ҳаёти ва ижоди ҳақидаги бир қатор шеърлар, фан арбоблари, жаҳоннинг машҳур намоёндаларининг соҳибқирон ҳақидаги билдирилган фикрлари инглиз, рус, араб, япон, хитой, немис ва француз тилларига таржима қилиниб, талабаларимиз томонидан томошабинларга етказилди.

Қашқадарёлик, спорт, таълим, кино ва санъат йўналишларида ўз билим ва маҳоратларига эга, аллақачон ўз ўрнак бўлишга улгурган бир қатор университетимизнинг талабалари ҳам ўз чиқишлари билан адабий кечага ўзгача кўрк бағишлашди.

Сўзга чиққан талаба ёшлардан бири шундай дейди: "Соҳибқирон Амир Темур бобомдек аждоднинг авлоди эканлигимдан авваламбор фахрлансам, шу билан бир қаторда бу менинг елкамга катта маъсулиятни юкалайдиким, мен албатта шундай буюк юртга, шундай буюк инсонларга муносиб фарзанд бўлишим керак деб ўйлайман ва бу мени ҳар дамда олға интилишга ундайди десам асло муболаға бўлмайди".

Бундан ташқари кечамизнинг янада кўтаринки руҳда ўтишини таъминлаш мақсадида меҳмон санъаткорларимиз бўлмиш Алижон Исоқов, Шуҳрат Дарё, Дилдора Ниёзова, Дилфуза Раҳимовалар томонидан бир-биридан гўзал ва бетакрор, Қашқадарё вилоятини мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янграб ўтди.

 

 

ЎзДЖТУ Матбуот хизмати

09 Aprel 2019
Chop etish
-->