• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

ЎЗДЖТУ РEКТОРИ ЎЗБEКИСТОН ВА РОССИЯ ОТМ РEКТОРЛАРИНИНГ МИНТАҚАВИЙ КОНФЕРЕНЦИЯСИДА ҚАТНАШМОҚДА

Жорий йилнинг 8-апрел куни Россия Федерациясининг Астрахан вилоятида Ўзбекистон ва Россия олий таълим муассасалари ректорларининг минтақавий конференцияси ўз ишини бошлади.

Астрахан давлат университетида бўлиб ўтаётган мазкур конференцияда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори Ғанишер Рахимов ҳам ишчи ташрифи билан қатнашмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, 2018-йил октябрда Тошкент шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон – Россия таълим форуми доирасида ЎзДЖТУ ва Астрахан давлат университети ўртасида икки томонлама ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

Яна шуниси муҳимки, Ўзбекистон ва Россия ОТМларининг минтақавий конференцияси ЎзДЖТУ учун жуда самарали бўлмоқда, буни университетимиз ректори Ғанишер Рахимов Россиянинг бир қанча нуфузли олий таълим муассасалари билан бир қатор таълим соҳасида ҳамкорлик шартномаларини имзолагани ҳамда Қўшма таълим дастурлари борасида келишувга эришилгани билан ҳам тасдиқлаш мумкин.

 

Маълумот учун, 2018-йил 18-октябр куни Тошкентда Ўзбекистон – Россия таълим форуми ўтказилиб, унда россиялик ҳамкорлар билан жами 114 та шартнома ва битимлар имзоланган эди. Хусусан, Ўзбекистонда РФнинг 6 та нуфузли ОТМ филиали ва 2 та факултетини очиш, 52 та қўшма таълим дастурини жорий этишга келишилган.

Манбаа: fledu.uz

 

ЎзДЖТУ Матбуот хизмати

09 Aprel 2019
Chop etish
-->