• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

Биз радикализм, миссионерлик ва прозелитизмга қаршимиз !

 

Жорий йилнинг 8 - апрел санасида Университетимизда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Биз радикализм, миссионерлик ва прозелитизмга қаршимиз”, “Ёшлар – соғлом ҳаёт тарзи тарафдори” деб номланган профилактик тадбир бўлиб ўтди.

 

 

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, талаба-ёшларни тўғри йўлдан оздиришга ҳаракат қилаётган турли бузғунчи ғоя ва мафкураларга қарши иммунитетни шакллантириш, зарур вақтда ана шундай кучларга қарши маърифат илми билан қарши курашиш кераклигини тушунтиришдан иборат.

Нотиқлар талаба-ёшларга мурожаат қилар экан, ҳозирги кунда шиддат билан ўзгариб бораётган, таҳликали даврда яшаётганлигимизни, бир томондан, уюшган жиноятчилик, гиёҳвандлик, одам савдоси каби таҳдидлар бўлса, иккинчи томондан ғоявий таҳдидлар-ахборот хуружи, диний экстремизм ва миссионерлик ҳаракатлари тинчлик ва осойишталикка ўз таъсирини ўтказаётганлигини, терроризм ва дин ниқобидаги сиёсий экстремизм - аллақачон, миллий, этник, диний ва ҳудудий хусусиятини йўқотиб, халқаро муаммога айланганлигини таъкидлаб ўтишди.

Тадбир давомида талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар тушунарли ва огоҳликка даъват этган ҳолда жавоб бердилар.

Бундай тадбирлар нафақат талабаларда янгича фикр уйғотиши мумкин, балки уларни умуминсоний қадриятларга содиқ руҳда тарбияланишида ҳам муҳим аҳамият касб этади.

 

ЎзДЖТУ Матбуот хизмати

11 Aprel 2019
Chop etish
-->