• Ishonch telefoni:230-13-73

Баҳорга ошуфта талабалар завқи

Баҳорнинг илк онлари 1 март куни бизнинг университетда ўта кўтаринки кайфият билан бошланди...

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети инглиз тили 3-факультети инглиз тили амалий фанлари кафедраси ўқитувчиcи Соҳиба Сапаева бошчилигидаги 102, 123 ва 133 гуруҳ талабари томонидан “Modern trends in teaching foreign languages: achievements” (Чет тили ўқитишнинг замонавий йўналишлари жумладан,  ўрганиш муваффақиятлари) мавзусида якуний ҳисобот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг бокс спорт тури фаҳри бўлиб келаётган  “Uzbek tigers” чимпион боксёрлари: Исроил Мадримов, Хасанбой Дўстматов ва бир қатор боқсчилар иштирок этишди.

Тадбир давомида талабалар томонидан саҳналаштирилган спектакл ва чиқишлар намойиши бўлиб ўтди. Шунингдек, ёш умидли хонанда Ёдгор Мирзажонов ижросида куй ва қўшиқлар йиғилганларга хуш кайфият улашди.

 

05 Mart 2018
Chop etish