• Ishonch telefoni:230-13-73

Хуш келдинг, баҳор!

Баҳор. Қишнинг қаҳратонидан сўнг бутун оламни ўзининг муаттар бўйлари билан маст айлаган, дилларга қувонч, умид бахш этган гўзал фасл. Виқорли тоғлардан эриб кетаётган қорлар шарқироқ сойларнинг ўйноқи ва зилол сувларига айланиб, тириклик қўшиғини куйлаётгандек, гўё.

 

Қуёшнинг илк нурларидан жонланган майсалар секин бош кўтариб, қиру адирларни яшилликка буркамоқда. Бодом шохларию ўрик гуллари атрофида гир айланиб учаётган асаларилар нафис рақси ила ҳайрат дунёсини уйғотаётгандек.

Қушларнинг чуғур-чуғури, рангин капалаклар сайри, турналарнинг тизмақатор карвони курраи замин узра бахт уруғларини сочмоқда.

Она табиат уйғонди. Қайга боқманг, ҳар тарафда яшариш ва янгиланишни кўрасиз. “Ҳаёт куйи”нинг сирли оҳанги қалбларга шодлик улашмоқда. Фасллар келинчаги инсонларга кўтаринки кайфият, янги орзу-умидлар бағишламоқда.

Баҳор муборак!

10 Mart 2018
Chop etish