• Ishonch telefoni:230-13-73

Ахборот-ресурс маркази «Хорижий адабиётлар» ўқув залида давра суҳбати ўтказилди

2018 йил 2 март куни университет Ахборот-ресурс маркази «Хорижий адабиётлар» ўқув залида Университет филология фанлари номзоди, профессор А.Т.Ирисқулов, филология фанлари номзоди, доцент Н.М.Қамбаровлар билан АРМда мавжуд тилшунослик ва таржимашуносликка оид китоблар тақдимоти ва давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда «Таржима назарияси ва амалиёти» факультети 2-3- босқич талабалари қатнашдилар. А.Т.Ирисқулов ва Н.М.Қамбаровлар ўзларининг умр йўллари, ижодий фаолиятлари ҳамда иш тажрибалари ҳақида талабаларга қизиқарли тарзда сўзиаб бердилар. Улар томонидан чоп этилган дарслик , ўқув қўлланма ва луғатларнинг яратилиш жараёни, тузилиши ҳақида сўзлаб, тавсиялар бердилар. Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

10 Mart 2018
Chop etish
-->