• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

Коррупция иллатларига қарши курашишнинг янги даври

Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг миқёсдаги ислоҳотлар жараёнида коррупция мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий-сиёсий ривожланишига жиддий таҳдид солувчи хавф-хатарлардан бири деб кўрилмоқда. Сўнги уч йиллик қисқа муддат ичида мамлакатимизда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлайдиган институционал ва ҳуқуқий асослар қайта кўрилмоқда, унда коррупцияга қарши курашишнинг самарадор тизими ташкил этилди.

Куни кеча ТДИУда давлат тизимининг тараққиётига таҳдид солувчи бугунги куннинг долзарб ва оғриқли масаласи бўлган олий таълим тизимидаги коррупцияни олдини олишга бағишланган мажлис бўлиб ўтди. Ўйлайманки, олий таълим муассасасида фаолият кўрсатаётган ҳар бир ходим ва профессор-ўқитувчининг мазкур йиғилиш натижаларига кўра шаклланган ёндашуви ҳамда хулосаси бугунги кунда бизнинг миллий интеллектуал салоҳиятимиз даражаси ва келажагини белгилаб беришга хизмат қилади, олий таълим тизимини бошқаришда мутлоқо янги руҳиятни тақозо қилади. Мазкур йиғилиш хулосалари Олий таълим тизимидаги замонавий ислоҳотларнинг тенденцияларидан келиб чиққан ҳолда рақобатбардошлик имкониятларимизни кучайтиришга ёрдам беради. Танқидий руҳда ўтказилган мулоқот авваламбор зиёлилар қатламида коррупцияга қарши курашда ғоявий курашчанлик фазилатлари имкониятларини кучайтиради.

Бу эса ўз навбатида, айнан олий таълим тизимида хизмат қилаётган раҳбар кадрлар олдига коррупцион иллатларга қарши курашда огоҳлик, сезгирлик ва ҳушёрлик хусусиятларини кучайтиришга эътибор бериш вазифасини қўяди. Зотан, олий таълим тизимида коррупцияга қарши кураш масаласи авваламбор баркамол шахсни интеллектуал салоҳиятини кўрсатадиган, мустақил фикрлаш, ўз куч ва имкониятларига таяниб яшаш салоҳиятини тўлиқ намоён қилишга хизмат қилади.

Мазкур йиғилиш биз ректорлар коррупцияга қарши нафақат муросасиз, балки бешафқат кураш олиб боришимиз асосий мақсадимизга айланишини тушунишимизга ундади.

 

ЎзДЖТУ ректори

Ғ.Рахимов

06 Noyabr 2019
Chop etish
-->