• Ishonch telefoni:230-13-73

ИЛМИЙ СЕМИНАР

Илмий семинарда кафедра профессор-ўқитувчилари, докторантлар, мустақил изланувчилар ҳамда мутахассислик кафедралари ўқитувчилари иштирок этишди. Илмий семинарни кафедра мудири, п.ф.д., проф. О.Мусурманова кириш сўзи билан очиқ деб эълон қилар экан, бугунги кунда бутун дунёда иқтибоснинг ҳар бир профессор-ўқитувчи, шунингдек ОТМ рейтингини белгилашда муҳим индикатор эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг кафедра ўқитувчиси К.Тоджибаева ушбу масала бўйича кўргазмали маъруза қилди ва қуйидаги масалалар бўйича  маълумотлар берди:

  • google scholar – илмий адабиётлар, китоблар, мақолалар, журналлар ва бошқа манбааларни қидириш платформаси ҳақида умумуий маълумот;
  •  илмий-тадқиқот ишларини чоп этиш мумкин бўлган манбаалар;
  •  google scholar тизимида рўйхатдан ўтиш;
  •  google scholar платформанинг имкониятлари;
  •  шахсий профилни созлаш;
  • иқтибослар олиш;
  •  электрон кутубхонадан фойдаланиш тартиби;
  •  Россиянинг информацион-аналитик тизими ҳисобланган elibrary (РИНЦ) маълумотлар базасидан рўйхатдан ўтиш;
  •  маълумот қидириш, иқтибослар сонини кўриш;
  •  Хирш методикасига кўра Хирш индексини хисоблаш. Илмий семинар давомида семинар иштирокчиларининг қизиқтирган саволларига жавоб берилди. П.ф.д., проф. Н.Исакулова, п.ф.д., доц. К.Рискулова, доцент А.Жумаевлар  мазкур кўрсатмаларни амалий фаолиятда қўллаш, яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиш, бутун дунё стандартларига жавоб берувчи сифатли илмий тадқиқот ишлари сонини кўпайтириш ва уларни Web of science, European Reference Index for the Humanities, Scopus, Google scholar ва РИНЦ халқаро иқтибослик тизимлари орқали кенг жамоатчилик этиборига хавола этиш бўйича фикр ва мулоҳазаларини  билдирдилар. Шундай қилиб ушбу семинар жонли ва савол жавобларга бой тарзда ўтди. К.Тоджибаеванинг қизиқарли ва сермазмун маърузасидан семинар иштирокчилари ўзларининг илмий режаларини аниқ белгилаб олдилар.  
10 Mart 2018
Chop etish
-->