• Ishonch telefoni:230-13-73

"Аёлга бахт беринг, саодат беринг..." Университетда байрам тадбири ўтказилди

Университет хотин-қизлар уюшмаси томонидан ташкил этилган ушбу байрам тадбирини Университет ректори Ғ. Раҳимов ўз табриги билан очиб берди. Ректор ўз табригида университетимиз шахсий таркибини асосан аёллар ташкил этишини ва эришаётган ютуқларимизда уларнинг ҳиссаси беқиёс эканлигини таъкидлаб ўтди. 


Шундан сўнг, университетда таҳсил олувчи талабалар иштирокида байрам дастури тақдим этилди. Унда талабалар аёллар ҳақида шеърлар, қўшиқлар ижро этиш билан бирга миллий ҳам бошқа миллат рақсларидан намуналар ижро этишди. 


Байрам дастурида ўзбек эстрадаси юлдузларининг иштироки ҳам профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба қизларга байрам совғаси бўлди дейиш мумкин. Санъаткорлар томонидан куйланган қўшиқларга уларнинг байрамона кайфиятда рақс тушганлиги ҳам бунинг яққол исботи дейиш мумкин. 
Юқори кайфиятда ўтган байрам дастури университет ошхонасида бир пиёла чой устида давом эттирилди.


 

 

 

  

10 Mart 2018
Chop etish
-->