• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

“БЕШ ТАШАББУС АМАЛДА” РЕСПУБЛИКА ТАЛАБА-ЁШЛАР ФОРУМИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижросини амалда таъминлаш мақсадида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида жорий йилнинг 29 ноябрь куни “Беш ташаббус амалда” Республика талаба-ёшлар форуми ташкил этилди.

Мамлакатимиз талаба-ёшлари ўртасида санъат ва маданиятни, спорт ва саломатликни, ахборот технологиялари ва замонавий билимларни, китобхонлик ва маънавиятни, ишбилармонлик ва юртга садоқатлиликни кенг тарғиб этишни мақсад қилган мазкур Форумда Республика олий таълим муассасаларидан 200 нафарга яқин талаба-ёшлар иштирок этишди.

Тадбир университет Бош биносида Форум иштирокчиларини кутиб олиш тантанали маросими билан бошланди. Мазкур жараёнларда ЎзДЖТУдан таҳсил олаётган талабалар томонидан яратилган ҳунармандчилик маҳсулотлари, санъат ва маданиятни тарғиб этувчи куй-қўшиқлар, китоб ярмаркалари, спорт усталарининг чиқишлари ва ахборот технологиялари бўйича эришилган энг сўнгги янгиликлар намойиши ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вакиллари, университет раҳбарияти ва талабалари эл суйган санъат ва маданият ходимлари иштирок этишди.

Расмий очилиш маросимидан сўнг, талаба-ёшлар шўъбаларга бўлиниб ўз иш фаолиятини бошлашди.

 

 

ЎзДЖТУ Матбуот хизмати

29 Noyabr 2019
Chop etish
-->