• Ishonch telefoni:230-13-73

"Аёл борки - олам мунаввар"

Ҳеч кимга сир эмас, аёл зоти ҳақида, унинг қандай тенгсиз латофат ва нафосат соҳибаси, эзгулик ва фидойилик рамзи, хонадонларимизнинг файзу фариштаси экани ҳақида тарихимизда улуғ мутафаккирлар, шоир ва алломалар қанча-қанча дил сўзларини баён этганлар. Бу ҳақда гапирганда, аввало, буюк Алишер Навоий бобомизнинг “Жаннат оналарнинг оёғи остидадир” деган ҳикматли сўзларини яна бир бор эслаймиз ва меҳрибон, муқаддас Она сиймоси олдида барчамиз бош эгиб таъзим қиламиз.

Бугун Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ҳам талаба қизларни ҳамда аёл профессор-ўқитувчиларни табриклаш, уларни байрам билан қутлаш мақсадида турли тадбирлар, кўнгилочар концертлар бўлиб ўтмоқда. Эрта тонгдан университетда байрамона кайфият ҳукмрон. Университет Ёшлар иттифоқи факультетлар фаоллари ҳамда барча талабалар ушбу байрамга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Шунингдек, Университет хотин-қизлар қўмитаси томонидан ҳам байрам дастури ва профессор-ўқитувчилар учун байрам дастурхони ташкил этилган.  Биз бир неча дақиалардан сўнг ушбу тадбирлар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтамиз. Бизни кузатишда давом этинг.

10 Mart 2018
Chop etish
-->