• Ishonch telefoni:230-13-73

УНИВЕРСИТЕТ РЕКТОРИНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ

Маълумки, юртимизда аёлларга нисбатан ҳурмат, эътибор ҳатто давлат сиёсати даражасига кўтарилганки, буни бошқа бир жойда кузатмаймиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони, Зулфия номидаги давлат мукофотини олиш имкониятини ёш котегориясини 14 ёшдан 30 ёшгача узайтириш, ҳатто Давлат дастурларини ҳам аёллар номи билан боғланишининг ўзиёқ Сиз азизларга бўлган ғамхўрликнинг нишонасидир.

Бугунги кунда университетимизда фаолият юритаётган 1100 нафарга яқин профессор-ўқитувчи ва ишчи-ходимларнинг 727 нафарини аёллар ташкил қилиши ҳам айнан Сизларнинг биз учун қанчалик қадрли эканлигингизни билдиради.

Шунингдек, қарийб 8000 нафарга яқинлашган талабалар контингентимизнинг 75% ёки 6000 нафарини талаба-қизлар ташкил қилади. Айнан ана шу талабаларимиз орасида 17 нафар Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлари, 1 нафар “Шухрат” медали соҳиби, 2 нафар “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони,  10 нафардан ортиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ва бошқа номли стипендиялар соҳибаларининг университетимизда таҳсил олаётгани сизу бизнинг фахримиздир.

Куни кеча Халқаро журналистика факультетининг бир йўла 2 нафар талабасининг Зулфия номидаги давлат мукофотини қўлга киритгани сиз азиз устозларимизнинг меҳнати ҳосилидир.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни яна бир бор чин қалбимдан муборакбод этаман, оилангизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака, бахт-саодат тилайман!

Ҳурмат билан, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори Ғанишер Раҳимов 

10 Mart 2018
Chop etish