• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

Университет ва мактаблар ҳамкорлиги амалда

Ўзбекистон давлат жоҳон тиллари университети ва Тошкент шаҳар Учтепа тумани халқ таълим бўлими билан ҳамкорликда "Конституция менинг тақдиримда" мавзусдаги иншолар танлови ўтказилди. Ушбу танлов Учтепа туманидаги 33 та умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ташкил этилди. Унда ҳар бир мактабнинг 5, 6, 7, 8, 9, 10 ва 11 синф ўқувчилари иштирок этишди.

Олий таълим муассасаси ва мактаб ўртасидаги давомли алоқаларни мустаҳкамлаш, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ҳиссини уйғотиш мақсадида ташкил этилган мазкур танловнинг якуний босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

14 январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан университетда ташкил этилган тадбир давомида мазкур танловда ғолиб бўлган 15 та мактабнинг 21 нафар ўқувчи ёшларини университет ректори Ғанишер Раҳимов ва Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Ҳамидулло Ҳакимов қизғин табриклади. Ғолибларга ва мактаб маъмуриятига қимматбаҳо совға ва фахрий дипломлар тақдим этилди.

 

14 Yanvar 2020
Chop etish
-->