• Ishonch telefoni:230-13-73

Талабалар турар жойида "Санамлар сарвари" кўрик танлови ўтказилди

Университетнинг 1-сонли талабалар турар жойида истиқомат қилувчи 4 та қават қизлари ўртасида Ўзбекистон халқ шоираси Зулфияхоним таваллуд кунига бағишлаб “Санамлар сарвари” мавзусида кўрик-танлов бўлиб ўтди.

Танлов 5 та шарт асосида ташкил этилди. Жумладан, Таништирув, баҳорий салат тайёрлаш, савол-жавоб, Зулфия ижодига боғлиқ сўзлардан иборат 20 та сўз асосида шеър тўқиш ва эркин мавзу асосида томошабинлар эътиборига ҳавола этиш шартларини қизлар моҳирлик билан адо этишди.

Танлов натижасига кўра, инглиз тили учинчи факультети талабаси Исаева Дилшода 1-ўринни, инглиз тили иккинчи факультети талабаси Кўйчиева Азиза 2-ўринни, инглиз тили иккинчи факультети талабаси Юлдашева Мумтозалар қўлга киритишди.

Энг қизиғи, мазкур танловда ҳакамлар ҳайъати талабалар турар жойида истиқомат қилувчи талаба-йигитлар бўлишди.

10 Mart 2018
Chop etish