• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

“Ҳалоллик вакцинаси-коррупциядан сақланишнинг муҳим воситаси” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирни Университет ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Ҳакимов Ҳамидулла Иномович кириш сўзи билан очиб бериб , йиғилганларга ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун-моҳиятини тарғиб этиш ҳамда университет профессор-ўқитувчилар, ишчи-ходимлар ва талаба-ёшларнинг билимларини янада бойитиш, университетда ижтимоий-психологик муҳитни соғломлаштириш эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар Академияси полковниги Қобилов Шариф Раҳимович “Ҳалоллик вакцинаси-коррупциядан сақланишнинг муҳим воситаси” деб номланган маърузалари билан чиқиш қилди. Тадбир сўнгида мавзуга оид видеоролик намойиш этилди. Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Жумладан, таржимонлик факультетининг 1-босқич талабаси Киргизова Илкнура ушбу тадбирда талаба-ёшлар учун мазмунли суҳбат учун маърузачи полковник Қобилов Шариф Раҳимовичга талабалар номидан миннатдорчилик билдирди. У яна бир неча йиллар мобайнида турли университетларга ҳужжат топшириб, ўқишга киролмагани ва бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиб, ўз соҳасининг етук мутахассис бўлиб етишишига имкониятлар эшиги очиқлигини айтиб ўтди. Киргизова Илкнура ёшлигидан ички ишлар ходими бўлишни орзу қилгани лекин баъзи сабабларга кўра, бу орзусига етишаолмаганлиги сабабли, полковник Қобилов Шариф Раҳимовичдан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар Академиясига талабаларнинг ташриф буюриши ва яқиндан танишиши мақсадида Академияда тадбирлар уюштириш таклифини билдирилди. Полковник Қобилов Шариф Раҳимович томонидан бу таклиф ижобий қабул қилинди. Келгусида амалига ошириладиган ҳамкорлик ишлари келишиб олинди.

Университет ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Ҳакимов Ҳамидулла Иномович мамлакатимизда баркамол авлодни шакллантириш, ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларни олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантиришга қаратилган ҳамкорлиги учун Ўзбекистон Республикаси ички ишлар Академияси полковниги Қобилов Шариф Раҳимовичга ташаккурнома тадим этди.

 

13 Fevral 2020
Chop etish
-->